Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлди. У 2017 йилда шаҳардаги таълим муассасалари раҳбарларини ҳақоратлагани учун жаримага тортилган, 2019 йилда эса ишдан олинганди.
Андижон шаҳрида 2 нафар боланинг ўлимида гумонланиб, 27 ёшли аёл ҳибсга олинди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, у ушбу жиноятни оиласи бузилиб кетишига сабабчи бўлган холаваччаси билан тортишиб қолгани учун содир этганини тан олган. У шу йўл орқали холаваччасидан қасд олгани айтилмоқда.
Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан киритилган тақдимнома билан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессиясида икки нафар депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи қонун ва президент фармонига зид тарзда кўриб чиқилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, депутатлардан бири — Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровдир. У 2017 йилдан 2019 йил октябрь ойига қадар Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида молиявий жиноятлар содир этганликда гумонланмоқда.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 8 та ҳолатда жами 19,6 минг кв. метр ер майдонини ноқонуний ажратиш орқали давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказганликда айбланмоқда. Ҳоким бир вақтнинг ўзида депутат бўлганлиги боис Андижон вилояти прокуратураси уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Халқ депутутлари Андижон вилояти кенгашига тақдимнома киритди.
Жума кун тушдан кейин Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади. Бунинг оқибатида уй эгаси ва унинг набираси 50 фоиз термик куйиш билан шифохонага ётқизилган. Таҳминларга кўра, газ ва ҳаво чақнаши газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келган.
Андижон шаҳридаги халқ таълими бўлимида 33,8 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштирилишганлиги маълум бўлди. Ходимлар томонидан пуллар банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилганлиги аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг